Илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш Фонди

ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ЙЎНАЛИШ

 

ИЛМИЙ ВА АМАЛИЙ ЙЎНАЛИШ

ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ ЙЎНАЛИШИ

Ўзбекистондаги энг яхши таълим ва фойдали хизматлар 5 талиги

Замонавий ҳаётимизда онлайнтаълим тобора долзарб бўлиб бормоқда.

Айниқса, ҳозир кўпчиликда бўш вақт пайдо бўлган пайтда, уни янги чет тилларини ёки дастурлаш асосларини ўрганишга бағишлаш мумкин. Биз қўшимча билим олишга ёрдам берадиган маҳаллий фойдали таълим хизматларининг бештасини тўпладик.

Uzbekcoders.uz

Веб-платформа ахборот технологиялари соҳасидаги 4 та йўналиш бўйича касбларни ўзбек ва инглиз тилларида бепул ўрганиш имкониятини беради. Лойиҳа курслари дунёнинг етакчи IT-компанияларидан бири Udacity (АҚШ) томонидан тақдим этилган.

MorEng.uz

Ҳар қандай қурилмада ишлайдиган интерфаол маърузалар ва тестларга эга бўлган инглиз онлайн-мактаби. Шунингдек, курс мураббийси билан мунозаралар ҳам ўтказилади, улар исталган пайтда баҳсли  масалаларни тушунтиришлари ва барча саволларга жавоб беришлари мумкин.

Prep.uz

Рус ва ўзбек тилларида онлайн-видео дарслик ва тестлар. Тил курслари, шунингдек, аниқ ва гуманитар фанлар бўйича малакали ўқитувчиларнинг дарслари. Карантин пайтида барча дарслар бепул.

Xanakademiyasi.uz

KhanAcademyUzbek портали энг йирик бепул халқаро таълим платформаси асосида яратилган ва ўзбек тилига таржима қилинган. Лойиҳа халқаро стандартлар даражасида қўшимча бепул масофадан туриб таълим олиш имкониятини беради.

Tutorials.uz

Дастурлаш бўйича ўзбек тилидаги бепул видео материаллар. Порталда информатика асосларидан дастурлаш соҳасидаги чуқур билимларга қадар курслар тақдим этилган.

 

Бизни қандай топиш мумкин?
МАНЗИЛ

Тошкент ш., Олмазор тумани, Талабалар кўчаси, “Маънавият ва Маърифат Маркази” биноси

ТЕЛЕФОН
E-Mail:

info@ziyoforum.uz

АРИЗА БЕРИШ

УШБУ ШАКЛНИ МАЪЛУМОТЛАР БИЛАН ТЎЛДИРИНГ ВА МУТАХАССИСИМИЗ СИЗ БИЛАН БОҒЛАНАДИ

Сайтдаги барча материаллар қонун ҳужжатларига мувофиқ, жумладан, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги Қонун билан ҳимояланади