Илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш Фонди

ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ЙЎНАЛИШ

 

ИЛМИЙ ВА АМАЛИЙ ЙЎНАЛИШ

ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ ЙЎНАЛИШИ

Фантастика ёқасидаги технологиялар бешталиги

Илм-фан ва технологиялар бир жойда тўхтаб турмайди, бир неча йил олдин имконсиз бўлиб кўринган нарсаларни ҳозир биз кундалик ҳаётда ишлатамиз. Қандай янги ихтиролар бугун инсониятни ҳайратга солмоқда? Сизга келажагимизни тубдан ўзгартирадиган технологиялар бешталигини тақдим этамиз.


photo_2020-05-29_19-29-02.jpg

Hyperloop

Hyperloop Transportation Technologies ёпиқ вакуумли қувурлар ёрдамида шаҳарлараро ҳаракатланиш транспорт тизимини яратиш устида ишламоқда. Махсус капсулаларда бўлган йўловчилар бир шаҳардан бошқасига соатига 1300 км (овоз тезлигидан тезроқ) тезликда саёҳат қилишлари мумкин.

 

photo_2020-05-29_19-29-04.jpg

 

Голографик билагузук-компьютер

Голографик билагузук кўринишидаги смарт-компютер ғояси 2015 йилда пайдо бўлди, аммо истеъмолчилар учун товар сотувга чиқарилиши фақат 2020-2021 йилларда кутилмоқда.

 

 

photo_2020-05-29_19-29-05.jpg

Голографик телевизор

LG аллақачон ғайриоддий ўрама шаклидаги телевизорнинг дастлабки моделини намойиш қилди. Компания нафақат егилувчан голографик телевизорни, балки 3D экран ҳам яратишни режалаштирмоқда.

 

 

 

photo_2020-05-29_19-29-07.jpg

3D машиналар

Уч ўлчамли принтер ёрдамида, Audi кичик машина яратди ва унинг барча қисмлари 3D принтерда чоп этилди. Яқин келажакда 3D принтерда чоп этилган машиналарнинг тўлиқ ишлаб чиқариш жараёнини бошлаш режалаштирилган.

 

 

photo_2020-05-29_19-29-09.jpg

3D аъзолар

Дунёда қўл ва оёқлар учун протезлар яратадиган принтерлар мавжуд. Яқин келажакда эса, шифокорлар ушбу технология билан осонгина трансплантация учун сунъий ички аъзолар яраташи мумкин. Ғояни амалга ошириш жараёни аллақачон бошланган ва 2024-2025 йилларда «чоп этилган» органларни кўчириб ўтказиш бўйича биринчи операциялар ўтказиш кутилмоқда.

 

 

 
   
   

 

 

 

 

Бизни қандай топиш мумкин?
МАНЗИЛ

Тошкент ш., Олмазор тумани, Талабалар кўчаси, “Маънавият ва Маърифат Маркази” биноси

ТЕЛЕФОН
E-Mail:

info@ziyoforum.uz

АРИЗА БЕРИШ

УШБУ ШАКЛНИ МАЪЛУМОТЛАР БИЛАН ТЎЛДИРИНГ ВА МУТАХАССИСИМИЗ СИЗ БИЛАН БОҒЛАНАДИ

Сайтдаги барча материаллар қонун ҳужжатларига мувофиқ, жумладан, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги Қонун билан ҳимояланади