Шу ҳафтада Бобур Фармонов Қашқадарё ва Бухоро вилоятларидаги бир қатор ўқув ва спорт муассасаларига ташриф буюради ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг бешта асосий ташаббуслари дастурини амалга ошириш бўйича инфратузилма ривожланишини ўрганади.
⠀
Ишчи ташрифлар вазир ўринбосари Элбек Шукуров томонидан Спорт вазирлиги ва Ziyo Forum Фондининг ҳамкорликдаги фаолияти доирасида ташкил этилди.
⠀
Бугун, 10 июнь куни Қарши шаҳри ва унгё яқин туманлардаги асосий спорт инфратузилмаси ўрганилди; болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, сузиш ҳавзаси, олимпия мажмуаси, теннис корти ва бошқа иншоотларга ташриф буюрилди.
⠀
Ўрганиш натижасига кўра, объектлар ишини ташкил қилишда камчиликлар аниқланди. Уларнинг раҳбариятига спорт билан шуғулланувчи ёшлар билан ишлашда ечилмай қолган муаммоларни ҳал қилиш бўйича тавсиялар берилди ва ёрдам таклиф қилинди.
⠀
*Маълумот учун: Қарши шаҳрида 12та университет, 8та стадион, 4та спорт мажмуалари мавжуд.