1 июнь куни Ziyo Forum фонди директори Бобур Фарманов Фарғона шаҳридаги Корея халқаро университетига ташриф буюрди.
⠀
Учрашув пайтида Бобур Фарманов ўқув ишлари бўйича проректор Нозим Фозилов ва халқаро бўлим бошлиғи ўринбосари Дилфуза Умурзакова билан биргаликда университетда талабалар учун яратилган инфратузилма билан танишди, шунингдек, талабалар ўз-ўзини бошқаришни ривожлантириш, ўқув жараёнидан ташқари фаолиятни, ишлаб чиқариш корхоналарида мажбурий амалиётни яратиш ва ёшлар билан самарали ишлаш бўйича бир қатор тавсиялар берди.
![]() |
![]() |
Маълумот учун: Корея халқаро университети 2020-2021 ўқув йилида бакалавр ва магистратуранинг 9 та йўналишлари бўйича талабаларга ўз эшикларини очади:
• мактабгача таълим;
• туризм менежменти;
• корейс тили;
• гўзаллик менежменти;
• компьютер ҳисоб-китоб менежменти;
• интернет ва коммуникациялар;
• автомобилсоздик;
• архитектура инженерлиги;
• электротехника ва газ инженерлиги.