18 ва 19 апрель кунлари Ziyo Forum ҳамкорлигида Ягона вазият маркази фаолияти доирасида «COVID-19 да интенсив терапия» дастури бўйича онлайн-ўқув машғулотлари ўтказилди.
Курс авторлари ТошВМОИ нинг анестезиология ва реаниматология кафедраси мудири тиббиёт фанлари доктори, профессор Сабиров Д.М. ва унинг бошчилигидаги кафедра жамоаси бўлди.
⠀
Журабай Марифбаевич – 50 йилдан ортиқ анестезиология соҳасида ишлаб келаётган таниқли олим.
1997 йилдан 2017 йилгача у ректор сифатида раҳбарлик қилган ТошВМОИда сўнгги ишланмалар ва дори воситалари амалиётга жорий қилинди, бир қатор халқаро илмий конференциялар ўтказилди, докторлик ва номзодлик диссертациялари ёқланди.
⠀
Бундан ташқари, курс жамоаси таркибига т.ф.н., доц. Батиров У.Б., т.ф.н., доц. М.Б.Красненкова, ассистентлар М.А.Махмудов, А.Л. Росстальная, С.К. Тараян ва С.Э. Хайдарова киришган. Курс фаолият олиб бораётган анестезиолог-реаниматологлар учун мўлжалланган. У COVID-19 зарарланганлар билан ишлаш бўйича амалий кўникмаларни, уларга керакли респираторли ёрдам кўрсатиш, шу жумладан, ўпкани сунъий вентиляция қилувчи (ИВЛ) аппаратлар билан ишлашни ўргатишни ўз ичига олади.
⠀
Бугунги кунга қадар, 6 та тиббиёт ОЎЮнинг 50 нафар тренер-ўқитувчилари таҳсил олдилар, 20 апрелдан бошлаб улар республиканинг барча ҳудудларидаги реаниматолог-анестезиологлар учун ушбу курсни ўтказадилар.
16 апрель соат 14:00 да General Electric Healthcare компаниясининг Франция бўлими томонидан ташкил этилган «COVID-19 диагностикаси ва даволаш: доктор Чжун Наньшань ва унинг жамоаси тажрибаси» мавзусида халқаро вебинар бўлиб ўтди.