Илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш Фонди

ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ЙЎНАЛИШ

 

ИЛМИЙ ВА АМАЛИЙ ЙЎНАЛИШ

ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ ЙЎНАЛИШИ

РФда магистратура дастури бўйича грант асосида (бепул) таълим олиш

Илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантиришь "Ziyo Forum" фонди Сибирь бошқарув институти (СБИ), Россия халқ хўжалиги ва давлат хизмати академияси (РХХваДХ) филиали билан ҳамкорликда Ўзбекистон иқтидорли ёшлари учун дастурни амалга оширмоқда. 

СБИ — Россия халқ хўжалиги ва давлат хизмати академияси филиали Сибирьда давлат хизматчиларини тайёрлаш бўйича етакчи марказ ҳисобланади.

 

photo_2020-07-12_173326.jpg photo_2020-07-12_173330.jpg

Дастур “Давлат ва муниципал бошқарув” йўналиши бўйича магистратурада икки йил таълим олишга мўлжалланган. Ziyo Forum Фонди линияси иштирокчилари учун 4 та грант ўрин ажратилган.

Конкурс саралаш босқичидан муваффақиятли ўтганларга бепул таҳсил олиш имкони ҳамда ОТМ талабалар ётоқхонасидан хона тақдим этилади.

Саралаш икки босқичда амалга оширилади.

Биринчи босқич — саралаш якунланган

1. 5 июнга қадар сайтда анкету-аризани тўлдириш лозим.

* Аризалар фақат тўлиқ ҳолатда (барча кўрсатилган пунктлар бўйича маълумотлар бўлиши ҳамда Тошкент вақти билан сайт орқали 00:00 05.06.2020 га қадар юборилиши лозим) кўриб чиқиш учун қабул қилинади.

2. Ариза тўғри тўлдирилган тақдирда сиз билан 3 кун ичида Фонд вакили боғланади ва 10-11 июн санасида суҳбатга таклиф қилади.

3. Электрон почтангиз орқали Zoom дастури ёрдамида бўлиб ўтадиган суҳбатнинг вақти сизга маълум қилинади. Суҳбат 20 дақиқа давом этиб, ундан 5 дақиқаси алоқа ўрнатиш учун ажратилади. Хизмат сифати ва барқарорлиги учун Фонд жавобгар эмас. Агар суҳбат Фонд айби билан ўтказилмай қолса, суҳбат бошқа бошқа вақт белгиланади.

4. Суҳбатдан сўнг бир сутка давомида сизнинг электрон почтангизга натижа жавоби йўлланади.

Суҳбатдан муваффақиятли ўтган тақдирингизда, иккинчи босқичга ўтасиз.

Иккинчи босқич:

1. 15 июнга қадар info@ziyoforum.uz почтасига қуйидаги ҳужжатлар тўпламини юбориш лозим:

— бакалавр дипломи (ўрганилган фанлар ҳамда улар бўйича якуний олинган баҳолар кўрсатилган ҳолда) рангли нусхаси (PDF кўринишида)

— паспорт рангли нусхаси — илк саҳифалар ва рўйхатга қўйилган саҳифа (PDF кўринишида)

— тиббий маълумотнома — 086 форма (PDF кўринишида)

— ОИВ инфекцияси йўқлиги тўғрисида белгиланган намунадаги сертификат нусхаси (PDFкўринишида)

— “Нима учун мен СБИ РХХваДХ да таълим олмоқчиман?” мавзусида ўз қўли билан ёзилган А4 шаклдаги 2 лист ҳажмдаги эссе нусхаси (DOC кўринишида)

— туғилганлик тўғрисида гувоҳнома нусхаси (PDF кўринишида)

Барча ҳужжатларга рус тилига таржима қилиб, нотариал тасдиқланган шакллари илова қилиниши лозим.

2. Фонд хизматчилари 5 кун давомида етиб келган ҳужжатларни кўриб чиқиб, мустақил равишда ОТМга юборади. Агар қўшимча ҳужжатлар, оригинал ҳужжатлар, ёки қайта юбориш зарурати туғилса, сиз билан Фонд ходими алоқага чиқади. 

Агар документлар тўплами нотўғри йиғилган ёки тўлиқ йиғилмаган бўлса, Фонд аризани кўриб чиқишни огоҳлантиришсиз рад этиш ҳуқуқини сақлаб қолади.

3. 20 июнга қадар электрон почта орқали сизга ОТМга онлайн тест топшириш санаси ва вақти тўғрисида маълумот йўлланади.

4. 25 июнга қадар электрон почта орқали сизга тест натижалари маълум қилинади. Тестдан муваффақиятли ўтган тақдирда, СБИ РХХваДХ вакили билан суҳбат учун таклифнома юборилади. Ушбу суҳбат натижасига кўра, магистратура дастурига қабул масаласи ҳал этилади.

Биз Сизга омад тилаймиз! Қўшимча маълумот олиш учун info@ziyoforum.uz  манзилига мурожаат қилишингиз мумкин.

 

 


P.S. Мазкур дастур доирасидаги барча жараён — мутлақо текин. Консультациялар, кириш синовлари қандайдир тўлов ёки хизмат ҳақини талаб қилмайди. Қонунбузарликка дуч келсангиз, support@ziyoforum.uz манзилига хабар беришингизни сўраймиз.

Бизни қандай топиш мумкин?
МАНЗИЛ

Тошкент ш., Олмазор тумани, Талабалар кўчаси, “Маънавият ва Маърифат Маркази” биноси

ТЕЛЕФОН
E-Mail:

info@ziyoforum.uz

АРИЗА БЕРИШ

УШБУ ШАКЛНИ МАЪЛУМОТЛАР БИЛАН ТЎЛДИРИНГ ВА МУТАХАССИСИМИЗ СИЗ БИЛАН БОҒЛАНАДИ

Сайтдаги барча материаллар қонун ҳужжатларига мувофиқ, жумладан, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги Қонун билан ҳимояланади