Ўзбекистонда лойиҳалар ва ғояларни қўллаб-қувватлашнинг биринчи виртуал модели.
⠀
World Vatandosh Accelerator бутун дунёдаги Ўзбекистонлик муҳожир тадбиркорларни жалб қилиш йўли орқали, глобал муаммоларни ҳал қилиш учун яратилган. Амалга оширилган ишлар натижасида, иқтисодиёт барча тармоқларининг ривожланишида кескин ўзгариш ва ЯИМнинг узоқ муддатли ўсиши кутилмоқда.
⠀
6 ҳафталик дастур қуйидаги босқичларда тузилган бўлиб, саралаш босқичи, ечимларни муҳокама қилиш, лойиҳани ишлаб чиқиш ва баҳолаш, қарорлар қабул қилиш, шартнома тузиш ва интеграцияни бошланишини ўз ичига олади.
⠀
Ўзбекистондаги биринчи глобал виртуал жадаллаштирувчига ариза бериш ва тўлиқ маълумот олиш учун worldvatandoshaccelerator.com га ўтинг