2020-йил 13-август куни “Ziyo Forum” илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш Фонди директори ва унинг ҳодимлари ҳамда 150 ёшни қаршилаган Россия давлат аграр университети – К.А.Тимирязев номидаги Москва қишлоқ хўжалиги академияси вакиллари билан онлайн учрашув ташкил этилди.
Учрашувда Фонд директори Бобур Фарманов Россия ОТМ вакиллари билан биргаликда бир қатор масалалар, жумладан, юқорида келтирилган университет билан академик ҳамкорликни йўлга қўйиш, қўшма конференциялар ўтказиш орқали илм-фан соҳасини биргаликда ривожлантириш, умумий тадбирларни ташкил этиш ва профессор-ўқитувчилар алмашинувини йўлга қўйиш, талабалар мобиллиги бўйича лойиҳаларни ташкил этиш, стартап лойиҳалар соҳасида ҳамкорликни муҳокама қилди.
Бундан ташқари, ўзбекистонлик талабалар учун грант асосида (йилига 10 тагача) бюджет жойлари ажратиш масаласи кўриб чиқилди.