«МОСТ» олимпиадаси ғолиблари Москванинг етакчи техника университетида грант асосида ўқиш имкониятига эга бўладилар
«МОСТ» халқаро кўп тармоқли олимпиадаси мактаблар, лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иштирок этишга таклиф қилади.
Олимпиада қуйидаги йўналишлар бўйича ўтказилади:
- рус тили;
- математика;
- физика;
- информатика;
- ижтимоий фанлар.
Низомда рус тили ва математика олимпиаданинг барча иштирокчилари учун мажбурий фан, қолган учтаси ихтиёрий эканлиги кўрсатилган. Барча иштирокчиларга қатнашганлик тўғрисида сертификат берилади ва олимпиада ғолибларига «СТAНКИН» МДТУга ўқишга кириш учун ёзма шахсий тавсиянома берилади.
«МОСТ» олимпиадаси Ўзбекистондаги иқтидорли мактаб ўқувчилари ва иқтидорли ёшларнинг интеллектуал ривожланиши, Россиядаги техник университетларнинг илмий фаолияти ва ўқув дастурларига талабгорлар орасида қизиқишни шакллантириш мақсадида ўтказилади.
Батафсил маълумот: repost.uz