Сколково (Россия, Москва области)да жойлашган нодавлат фан ва технология институти. Сколтех Массачусетс (АҚШ) технологик институти кўмагида ташкил этилган бўлиб, дунё олдида турган муҳим муаммоларни ҳал этиш мақсадида тадқиқотчилар ва тадбиркорларнинг янги авлодини тайёрлади, илмий билимларни оммалаштиради, технологик инновацияларни илгари суради. Бугунги кунда Сколтех дунёнинг энг ёш ОТМлари топ-100 талигига киради.