“Ёш тадқиқотчилар: 100 та ҳаётий ҳикоя” лойиҳаси хроника тўпламоқда
Илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш Ziyo Forum Фонди 35 ёшгача бўлган ўзбекистонлик олимларни “Ёш тадқиқотчилар: 100 та ҳаётий ҳикоя” лойиҳасида иштирок этишга таклиф этади. Лойиҳа мақсади — илмий фаолият билан шуғулланувчи ёшларнинг ютуқлари ва қийинчиликлари ҳақида сўзлаш ҳамда уларнинг илмий тадқиқотларига эътибор қаратиш ва манзилли кўмак жалб этиш.