Kun.uz мухбири туризм соҳаси атоқли экспертларидан бўлган Беҳруз Ҳамзаев билан суҳбат қурди. Бир муддат аввал мутахассис Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси маслаҳатчиси лавозимида меҳнат қилган. Суҳбат давомида коронавирус пандемиясининг туризмга таъсири, хусусий сектордаги ҳолат, онлайн-туризм, соҳадаги ишсизликни бартараф қилишнинг инновацион ечимлари, авиация бозори ҳолати ҳақида сўз юритилди.
“Ўзбек туризми тузилмасини буткул ўзгартириш, ва, табиий-ки, юзага келган вазиятга мослаштириш лозим. Туризм аввал қандай бўлган бўлса, шундайлигича қолад, деб ўйлаётганлар адашади. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси масъул ташкилот сифатида янги тартиб ишлаб чиқиши керак. Пандемиядан сўнг шаклланган услубларда ишлаш мумкин эмас. Бизнинг туризмимиз тузилмаси пандемиядан кейинги туризм учун мутлақо мослашмаган. Шу сабабдан уни тубдан ислоҳ қилишга тўғри келади”, – дейди Беҳруз Ҳамзаев.