Ziyo Forum ёш тадқиқотчиларни ўзларини намоён этишга таклиф этади.
Илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш Ziyo Forum Фонди “Ёш тадқиқотчилар: 100 та ҳаётий ҳикоя” альманахи нотижорат лойиҳасини бошлади. У Ўзбекистонда ҳар йили ўтказиладиган ёшлар ойига мўлжалланган.
Йиғилган материаллар босма тўпламда, шунингдек, махсус сайтда тақдим этилади.