12 сентябр соат 17:00 да Central-Park Tashkent истироҳат боғидаги очиқ майдонда янги лойиҳа – “Очиқ саҳна” доирасида тадбир бўлиб ўтади.
Дастурда Camera, Renessans ва Fомальгаут мусиқий гуруҳлари ижро этади. Олиб борувчи – Азамат Алиев.
Aсосий мақсад – ёш ижрочилар, драматурглар, режиссёрлар, актерлар ва сўз усталарини қўллаб-қувватлаш.
Ташкилотчи: “Ziyo Forum” илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш Фонди.
Барча келиб тушган маблағлар Республика тез тиббий ёрдам илмий марказига йўналтирилади.
Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун Payme платформаси орқали хайрия маблағларини юборишингиз мумкин.
Концерт видеосини “Ziyo Forum” Фондининг расмий сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида томоша қилишингиз мумкин.