2-октябр куни Марказий Осиёдаги атроф-муҳит лойиҳалари, Европа иттифоқи, Жаҳон банки, ГЕФ, ТМҚХИ ва бошқа халқаро ташкилотлар лойиҳаларининг консалтинг ишларида 20 йиллик тажрибага эга бўлган Елена Крейцберг билан онлайн учрашув бўлиб ўтади.
Учрашув давомида Бобур Фарманов халқаро эксперт билан экологик муаммолар, шунингдек, Ўзбекистоннинг био хилма-хиллигини муҳокама қилади.
Тадбир "Friends of Uzbekistan" лойиҳаси доирасида бўлиб ўтади. Ташаббуснинг асосий мақсади – Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш истагини билдирган халқаро экспертлар гуруҳини тузиш.
Сизни қизиқтираётган саволларни изоҳларда қолдиринг. Энг яхши саволлар жонли эфирда ўқиб эшиттирилади.