😎 Раҳбар хотин-қизлар сонининг ошиши ва уларнинг фаоллиги жамиятга сезиларли ижобий таъсир кўрсатиши табиий. Биз айнан шу сабабдан қуйидаги мавзуларни ёритувчи учрашувни ташкил этяпмиз:
– Раҳбар аёл тамойиллари
– Оила ва шахсий карьерадаги мувозанат
– Лидер хотин-қизларнинг жамиятга ижобий таъсири
Лойиҳа маърузачилари:
Шаҳноза Соатова – Ўзбекистон Республикаси адлия вазири маслаҳатчиси;
Дилнозахон Каттахонова – Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директор ўринбосари;
Дурдона Раҳимова – Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари
🗒 15 январь, 15:00
Манзил: Тошкент ш., Олмазор тум., Талабалар кўч., Талабалар шаҳарчаси, Ziyo Forum илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш Фонди биноси
Мўлжал: Ёшлик ҳокимияти
Иштирок этиш учун ҳавола орқали рўйхатдан ўтинг!