Илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш Фонди

ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ЙЎНАЛИШ

 

ИЛМИЙ ВА АМАЛИЙ ЙЎНАЛИШ

ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ ЙЎНАЛИШИ

«СТAНКИН» МДТУ ҳамда Ўзбекистон Республикаси ОТМлари ва академик институтлари ўртасидаги ўқув ва илмий-техникавий ҳамкорлик масалалари ва истиқболлари

для сайта клуб проректоров-восстановленоа

Онлайн конференцияда Ziyo Forum вакиллари, шунингдек Урганч шаҳридаги ТAТУ қошидаги академик лицей вакиллари, Гулистон давлат университети вакиллари, СТAНКИН университети вакиллари, СамДУ вакиллари ва БухИТИ вакиллари иштирок этишди.

Тадбир «Проректорлар клуби» лойиҳаси — Ўзбекистон ва хорижий мамлакатлар олий ўқув юртлари проректорлари ўртасида тажриба алмашиш ва профессионал алоқаларни ўрнатиш учун очиқ майдон доирасида ташкил этилди.

Конференция давомида қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:

— «СТAНКИН» МДТУ халқаро фаолиятининг стратегик йўналишлари;

— «СТAНКИН» МДТУнинг Ўзбекистон Республикаси олийгоҳлари ва ўқув марказлари билан ҳамкорлик тажрибаси;

— «СТAНКИН» МДТУнинг халқаро ҳамкорлик стратегиясини амалга оширишда кластерли ёндашув;

— тармоқли таълим дастурлари ва халқаро академик мобилликни шакллантириш асосида Ўзбекистон Республикасида Россия таълими экспортини тарғиб қилиш таҳлили;

— БухИТИ ва «СТAНКИН» МДТУ ўртасидаги халқаро ҳамкорлик тажрибаси: ўзаро ҳамкорлик натижалари ва истиқболларини таҳлил қилиш.

Иштирокчиларнинг ҳар бири ўзларининг фаолияти ва тузилиши тақдимотини ўтказдилар, шунингдек, илм-фан ва таълим-тарбия соҳасидаги келгуси икки томонлама ҳамкорлик режаларини келишиб олдилар.

Бизни қандай топиш мумкин?
МАНЗИЛ

Тошкент ш., Олмазор тумани, Талабалар кўчаси, “Маънавият ва Маърифат Маркази” биноси

ТЕЛЕФОН
E-Mail:

info@ziyoforum.uz

АРИЗА БЕРИШ

УШБУ ШАКЛНИ МАЪЛУМОТЛАР БИЛАН ТЎЛДИРИНГ ВА МУТАХАССИСИМИЗ СИЗ БИЛАН БОҒЛАНАДИ

Сайтдаги барча материаллар қонун ҳужжатларига мувофиқ, жумладан, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги Қонун билан ҳимояланади