Тошкент халқаро Вестминстер университети ректори К.Х.Каримов “Гаплашамизми?” онлайн марафонида
Талабалар чет элда ўқишни давом эттирадими? Талабалар мобиллигига келажакда муносабат қандай бўлади?
Карантин даврида Ziyo Forum илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш Фонди алоқани давом эттирмоқда. Энди янги "Гаплашамизми?" лойиҳаси билан Zoom платформаси ва ижтимоий тармоқларда онлайн.
Онлайн марафоннинг биринчи меҳмони Тошкент халқаро Вестминстер университети (WIUT) ректори Комилжон Каримов. У БМТ, ЮНЕСКО ва ЮНИСЕФда юқори лавозимларда фаолият юритиб, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида ривожланиш масалалари бўйича ишлаган. Жаноб Каримов Тошкент шаҳридаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида сиёсатшунослик ва халқаро муносабатлар фанлари доктори илмий даражасига эга.
Жонли эфирни Zoom платформасига ҳавола орқали ўтиб томоша қилинг ёки сессиядан сўнг Фонднинг расмий сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида томоша қилинг.
???? 14-август
⏰ 15:00
???? Суҳбатга Сиз ҳам қўшилинг! Қизиқтирган саволларингизни изоҳларда қолдиришингиз мумкин.
Zoom платформасига кириш учун ҳавола орқали ўтинг.