Илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш Фонди

ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ЙЎНАЛИШ

 

ИЛМИЙ ВА АМАЛИЙ ЙЎНАЛИШ

ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ ЙЎНАЛИШИ

Танловлар ва грантлар

Фонд фаолиятининг асосий йўналишларидан бири бу — таълим. Ҳозирги кунда Ziyo Forum истеъдодли ёшларни жалб қилиш ва саралаш бўйича фаол ишлар олиб бормоқда. Жумладан, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда турли дастурлар, танловлар ва грантлар таклиф этмоқда.

  • Сколковский фан ва технологиялар институти — Сколково (Москва) инновацион марказидаги нодавлат технологик институт. У Массачусетс (АҚШ) технологик институти кўмагида ташкил этилган. Бугунги кунда Сколтех дунёнинг энг ёш топ-100 талигига киради, унда 45 давлатдан келган талабалар таҳсил олади.

    Институт модели STEM-таълим (Science, Technology, Engineering, Mathematics) интеграцияси, тадқиқот ишлари ҳамда тадбиркорлик кўникмасини кўзда тутади. Сколтех ўқитувчилари орада хорижлик мутахассислар аксариятни ташкил этади. Дастур расмий тили ва норасмий мулоқот тили — инглиз тили. 

    Талабаларга фақатгина анъанавий илмий таълим берилмайди. Масалан, илмий ва технологик ишланмаларни коммерциализациялаш ҳамда технологик тадбиркорлик юритиш асосларини ўргатувчи Innovation Workshop курсини ҳам тамомлаш керак. Бундан ташқари, талабалар ёзги саноат амалиётини ўтайди (Industrial Immersion). Шунингдек, таълим олувчилар учун академик мобиллик дастурлари яратилган, улар кўмагида тажриба ўрганиш учун АҚШ, Франция, Буюк Британия, Исроил ва бошқа давлатларга бориш имконияти мавжуд. 

    Skoltech фан ва технология институти билан олиб борилган музокаралар натижасида ўзбекистонликларнинг магистратура ва аспирантура дастурлари бўйича таълим олиши мақсадида кириш имтиҳонларини топширишда кўмак беришни ташкил этиш бўйича келишувларга эришилди. Кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган тақдирда, бепул таълим олиш, стипендия ва суғурта имкони тақдим этилади. 

     

  • Илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантиришь Ziyo Forum Фонди Сибирь бошқарув институти (СБИ), Россия халқ хўжалиги ва давлат хизмати академияси (РХХваДХ) филиали билан ҳамкорликда Ўзбекистон иқтидорли ёшлари учун дастурни амалга оширмоқда. 

    СБИ — Россия халқ хўжалиги ва давлат хизмати академияси филиали Сибирьда давлат хизматчиларини тайёрлаш бўйича етакчи марказ ҳисобланади.

    Дастур “Давлат ва муниципал бошқарув” йўналиши бўйича магистратурада икки йил таълим олишга мўлжалланган. Ziyo Forum Фонди линияси иштирокчилари учун 4 та грант ўрин ажратилган.

    Конкурс саралаш босқичидан муваффақиятли ўтганларга бепул таҳсил олиш имкони ҳамда ОТМ талабалар ётоқхонасидан хона тақдим этилади.

    Батафсил…

  • Ziyo Forum илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш Фонди грантларни тақдим этиш учун “Yoz-2020” танловининг ўтказилиши ҳақида эълон қилади. 


    Танлов “Start Up Hive” платформаси фаолиятининг бир қисми сифатида ўтказилиб, пандемия ва карантиннинг ҳозирги ҳолатини ҳисобга олган ҳолда таълим, фан ва инновацион тадбиркорлик соҳасидаги ёшларнинг ихтисослашган лойиҳаларини амалга оширишга қаратилган. 

    Танлов ўтказилиш муддати: 2020-йил 31-августгача. 
    Аризаларни қабул қилиш муддати: 2020-йил 25-август, Тошкент вақти билан 18:00гача. 

    Батафсил...

Бизни қандай топиш мумкин?
МАНЗИЛ

Тошкент ш., Олмазор тумани, Талабалар кўчаси, “Маънавият ва Маърифат Маркази” биноси

ТЕЛЕФОН
E-Mail:

info@ziyoforum.uz

АРИЗА БЕРИШ

УШБУ ШАКЛНИ МАЪЛУМОТЛАР БИЛАН ТЎЛДИРИНГ ВА МУТАХАССИСИМИЗ СИЗ БИЛАН БОҒЛАНАДИ

Сайтдаги барча материаллар қонун ҳужжатларига мувофиқ, жумладан, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги Қонун билан ҳимояланади