ILM-FAN VA TA’LIM-TARBIYANI RIVOJLANTIRISH FONDI

 

IJTIMOIY SIYOSIY YO‘NALISH

 

ILMIY VA AMALIY YO‘NALISH

TA’LIM VA TARBIYA YO‘NALISHI

Математика бўйича халқаро миқёсдаги Бутунроссия талабалар олимпиадаси 26-30 апрель кунлари бўлиб ўтади

cc2cc97a-25b0-49ab-ae51-aacabb360266

Таълимнинг барча йўналишларида таҳсил олаётган талабаларни олимпиадада иштирок этишга таклиф қиламиз.

Олимпиада натижалари қуйидаги номинациялар бўйича эълон қилинади:

  • барча иштирокчилар орасида мутлақ ғолиб;
  • кичик курслар талабалари орасида ғолиб (1-2 курс бакалавр даражаси);
  • юқори курслар орасида ғолиб;
  • жамоавий ғолиб (битта олийгоҳ вакилларининг энг яхши учта натижасига кўра).

ОЛИМПИAДA МAҚСAДЛAРИ ВA ВAЗИФAЛAРИ

Олимпиаданинг мақсади истеъдодли ёшларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш, олимпиада иштирокчиларига интеллектуал қобилиятларини максимал даражада оширишга имкон берадиган илмий фаолиятни оммалаштиришдан иборат.

Вазифалар:

  • талабаларнинг асосий тайёргарлигини такомиллаштириш;
  • илмий билимларни тарғиб қилиш ва талабаларнинг илмий фаолиятга қизиқишини ривожлантириш;
  • махсус курслар, тўгараклар, талабалар илмий жамиятлари фаолиятини фаоллаштириш;
  • иқтидорли талабаларни аниқлаш, уларнинг янада интеллектуал ўсиши ва касбга йўналтирилиши учун мақбул шароитларни яратиш.

ОЛИМПИAДA ИШТИРОКЧИЛAРИ

1. БТОнинг бутунроссия босқичида БТОнинг вилоят босқичлари ва олий таълим муассасалари томонидан ўтказиладиган олийгоҳ олимпиадалари ғолиблари ва совриндорлари иштирок этиши мумкин.

2. Олий ўқув юртларида бошланғич ва юқори курсларда таълим олаётган талабаларга БТОда қатнашишга рухсат берилади.

3. Битта олийгоҳдан бўлган талаба иштирокчилар сони 10 нафардан ошмаслиги керак.

4. БТОнинг Бутунроссия босқичи иштирокчилари ШШФУ сайтида 22 апрелгача рўйхатдан ўтишлари керак.

5. Олимпиадада қатнашиш учун рўйхатдан ўтиш бепул.

Бизни қандай топиш мумкин?
МАНЗИЛ

Тошкент ш., Олмазор тумани, Талабалар кўчаси, “Маънавият ва Маърифат Маркази” биноси

ТЕЛЕФОН
E-Mail:

info@ziyoforum.uz

АРИЗА БЕРИШ

УШБУ ШАКЛНИ МАЪЛУМОТЛАР БИЛАН ТЎЛДИРИНГ ВА МУТАХАССИСИМИЗ СИЗ БИЛАН БОҒЛАНАДИ

Saytdagi barcha materiallar qonun hujjatlariga, jumladan, mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi Qonunga muvofiq himoyalanadi.