Илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш Фонди

ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ЙЎНАЛИШ

 

ИЛМИЙ ВА АМАЛИЙ ЙЎНАЛИШ

ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ ЙЎНАЛИШИ

«МОСТ» олимпиадаси

олимпиада «МОСТ»а

2021 йил 4 апрель

2018 йилдан бошлаб «СТАНКИН» Москва давлат техника университети ёшларни касб-ҳунарга йўналтиришда ёрдам бериш, шунингдек, иқтидорли хорижий битирувчиларнинг Россия Федерацияси олий ўқув юртларида таʻлим олишларига бўлган қизиқишини ривожлантириш мақсадида мактаб ўқувчилари учун кўп тармоқли халқаро олимпиадани ўтказиб келмоқда.

Олимпиада тўртта фан йўналиши бўйича ўтказилади:

  • математика
  • физика
  • информатика
  • жамиятшунослик

2020 йилда Ўзбекистон Республикасида олимпиадалар олтита шаҳарда ҳамкор ташкилотлар ва Самарқанд, Тошкент, Жиззах, Олмалиқ, Сирдарё, Янгиердаги таʻлим муассасалари базасида ўтказилди. Олимпиадада Ўзбекистон Республикаси мактаблари ва лицейларининг 1000 дан ортиқ битирувчилари иштирок этишди.

2021 йил 4 апрелда «СТАНКИН» МСТУ ва Ziyo Forum фонди мактаблар, лицейлар ва коллежларнинг битирувчиларини рус тили ва математика (мажбурий), информатика, физика ва жамиятшунослик (ихтиёрий) фанлари бўйича олимпиадада иштирок этишга таклиф қилади.

«МОСТ» олимпиадасининг ғолиб ва совриндорлари Сертификат билан тақдирланишади, бу эса Россия Федерацияси университетларига ҳужжат топшираётган абитуриентларга шахсий портфолиони тўлдиришда ёрдам беради, шунингдек СТAНКИН МСТУга қабул мобайнида университетнинг шахсий тавсияномасини олади. 

Ўтказилиш жойи – Тошкент ш., Олмазор тум., Университет кўч., 12 (Талабалар медиа маркази биноси, мўлжал: «Ёшлар» бекати)

Билимингизни бу ерда текширишингиз мумкин!

Ҳужжатлар:

«МОСТ» мактаб ўқувчилари учун кўп тармоқли халқаро олимпиада тўғрисидаги Низом

«МОСТ» мактаб ўқувчилари учун кўп тармоқли халқаро олимпиадасини ўтказиш тўғрисидаги регламент

«МОСТ» мактаб ўқувчилари учун кўп тармоқли халқаро олимпиадасининг ҳакамлар ҳайъати

«МОСТ» мактаб ўқувчилари учун кўп тармоқли халқаро олимпиадасининг ташкилий қўмитаси

«МОСТ» мактаб ўқувчилари учун кўп тармоқли халқаро олимпиадасининг услубий комиссияси

Рўйхатдан ўтиш варақаси

 

 

 

Олимпиада билан боғлиқ саволлар бўйича info@ziyoforum.uz электрон манзилига мурожаат қилишингиз мумкин.

Бизни қандай топиш мумкин?
МАНЗИЛ

Тошкент ш., Олмазор тумани, Талабалар кўчаси, “Маънавият ва Маърифат Маркази” биноси

ТЕЛЕФОН
E-Mail:

info@ziyoforum.uz

АРИЗА БЕРИШ

УШБУ ШАКЛНИ МАЪЛУМОТЛАР БИЛАН ТЎЛДИРИНГ ВА МУТАХАССИСИМИЗ СИЗ БИЛАН БОҒЛАНАДИ

Сайтдаги барча материаллар қонун ҳужжатларига мувофиқ, жумладан, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги Қонун билан ҳимояланади