2021 йил 12-24 апрель
Ziyo Forum илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш фонди ва Белорус давлат транспорт университети ўртасидаги ҳамкорлик доирасида Сизни ОТМ талабалари ўртасида ўтказилаётган назарий механика бўйича XVII халқаро олимпиадада иштирок этишга таклиф этамиз.
Формат – масофавий
- Олимпиадада 1–4-курс талабалари иштирок этишлари мумкин.
- Битта ОТМдан энг кўпи билан олти нафар талаба иштирок этиши мумкин.
- Олимпиада натижалари иштирокчилар тўплаган баллар йиғиндисига қараб белгиланади. Aгар тўпланган баллар сони тенг бўлса, иштирокчиларга бир хил ўрин берилади.
- Индивидуал назарий танлов натижаларига кўра олимпиада иштирокчилари умумий сонининг 60 фоизига (10 фоиз – биринчи даражали, 20 фоиз – иккинчи ва 30 фоиздан учинчи) дипломлар билан тақдирланади.
- Жамоавий назарий мусобақа натижаларига кўра энг яхши 10 та жамоа диплом билан тақдирланади.
- Олийгоҳ ўқитувчилари ўз олийгоҳлари талабаларининг иштирокини ташкил қилади ва зарур бўлса, ташкилотчилар томонидан олимпиада масалаларини ечишда жалб қилиниши мумкин.
Рўйхатдан ўтиш учун сайт: https://bsut.by/ctm-reg
Олимпиада дастури ва тартиби тўғрисида маълумот олиш учун сайт: https://bsut.by/ctm/ctm-2021
Саволлар бўйича info@ziyoforum.uz электрон манзилига мурожаат қилишингиз мумкин.
Омад тилаймиз!