
Ziyo Forum илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш фонди РХХ ва ДБA СБИ (Новосибирск, РФ) билан ҳамкорликда бакалавриат (8 та) ва магистратура (4 та)да таълим олиш учун танлов эълон қилади!
Таълим йўналиши – «Давлат ва муниципал бошқарув».
Барча босқичлардан муваффақиятли ўтган иштирокчилар грант асосида (бепул) таълим олиш учун кундузги таълим шаклига қабул қилинади.
1. Aризани тўлдиринг ва «Нега РХХ ва ДБA СБИда таълим олмоқчиман?» мавзусида эссе (иншо)ни 2021 йил 8 апрелгача юборинг.
2. Муносиб тўлдирилган ариза ва эссе эгаларига (электрон манзил ёки телефон орқали) суҳбат ўтказилиш вақти маълум қилинади. Суҳбат 2021 йилнинг 9, 10 ва 11 апрель кунлари 10:00 дан 19:00 га қадар бўлиб ўтади.
Суҳбат масофавий тарзда (Zoom ёки Телеграм видео-қўнғироғи орқали) рус тилида олиб борилади. Индивидуал суҳбат сизнинг рус тилини умумий билиш даражангиз, режалаштирилаётган таълимнинг моҳиятини қанчалик тушунганингиз, шунингдек таклиф этилаётган таълимга бўлган иштиёқингизни текшириш учун зарур. Суҳбатнинг давомийлиги 10-20 дақиқани ташкил этади.
3. Суҳбатдан муваффақиятли ўтсангиз (бу ҳақда сизга электрон почта ва/ёки телефон орқали хабар берилади), 2021 йил 12 апрелга қадар қуйидаги ҳужжатлар тўпламини info@ziyoforum.uz электрон манзилига юборишингиз керак:
доимий рўйхатдан ўтказилган манзил кўрсатилган паспорт нусхаси;
086-шакл тиббий маълумотноманинг сканерланган нусхаси;
ОИВ/ОИТС йўқлиги тўғрисида тиббий маълумотноманинг сканерланган нусхаси;
бакалавр даражасига кириш учун – 11-синфни тугатганлиги тўғрисидаги мактаб шаҳодатномаси/коллеж ёки лицей дипломининг сканерланган нусхаси; магистратурага кириш учун – бакалавр дипломининг сканерланган нусхаси.
Aгар абитуриент айни дамда мактаб, коллеж/лицей ёки олийгоҳнинг сўнгги босқичида бўлса, унда таълим муассасасидан бу тўғрисидаги маълумотноманинг сканерланган нусхасини тақдим этиш керак.
Тегишли ҳужжатни олгандан сўнг, абитуриент уни университетнинг қабул комиссиясига тақдим этиши лозим.
Ҳужжатлар тўпламини муддат тугашидан олдин топширишингизни қатъиян тавсия қиламиз.
Ҳужжатларни тўлиқ тақдим этмаган абитуриентлар имтиҳонларга киритилмайди.
4. Кириш имтиҳонлари ҳақида олдиндан хабар берилади. У ОТМ ходимлари томонидан онлайн ўтказилади. Тахминий саналар: 2021 йил апрел ойи охири – май ойи боши.
Кириш имтиҳонларини муваффақиятли топшириш ва ҳужжатлар тўпламини тўлиқ тақдим этиш орқали РХХ ва ДБA СБИда таълим олиш учун қабул қилинасиз.
Датурга ўзгартиришлар киритилиши мумкин. Барча долзарб маълумотлар сайтга жойлаб борилади.
Мурожаат учун: info@ziyoforum.uz