Илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш Фонди

ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ЙЎНАЛИШ

 

ИЛМИЙ ВА АМАЛИЙ ЙЎНАЛИШ

ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ ЙЎНАЛИШИ

«Silk Way» Халқаро математика олимпиадаси

Олимпиада Silk Way УЗБ

Рўйхатдан ўтиш 2021 йил 15-майгача амалга оширилади.

🥇«Silk Way» — бу Тюмень саноат университети ва Ziyo Forum илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш фонди ўртасидаги ҳамкорлик доирасида ташкил этилаётган мактаб ва лицей битирувчилари учун олимпиададир. 

Олимпиада фанлари:
• математика
• физика

🏆Олимпиаданинг барча қатнашчилари иштирок тўғрисидаги сертификатга, ғолиблар эса Тюмень саноат университетига киришда имтиёзларга эга бўлишади. 

Университет ҳақида:

Тюмень саноат университети ёқилғи-энергетика комплекси ҳамда Россия ва хорижий давлатлар иқтисодиётининг бошқа соҳалари учун кадрлар тайёрлайдиган Россиядаги энг йирик илмий ва ўқув университетлари мажмуаларидан биридир.

ТСУ 1956 йилда ташкил этилган бўлиб, университетнинг яратилиши ва ривожланиши Ғарбий Сибирда нефт ва газ саноатининг ривожланиши билан чамбарчас боғлиқ.

Бугунги кунда университет муҳандислик таълими соҳасида таниқли етакчилардан бўлиб, «Газпром» ХAЖ ва Тюмень вилоятининг флагмани университетидир.

ТСУда 27 минг талаба, шу жумладан 42 мамлакатдан келган 1 400 дан ортиқ чет эллик талабалар таҳсил олади. Университетга Aфрика ва Яқин Шарқ, Лотин Aмерикаси ва Осиё, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва бошқа мамлакатлардан талабалар келишади.

ТСУда таълим юздан ортиқ бакалавр, мутахассислик, магистр ва аспирантура дастурларида амалга оширилади.

Таълимнинг асосий йўналишлари:

ТСУ нефт-газ иши (226 грант ўрни), қурилиш (735 грант ўрни), транспорт йўналишлари, электроэнергетика ва электротехника (43 грант ўрни), кимё технологиялари, амалий геология ва бошқа долзарб мутахассисликлар бўйича юқори малакали мутахассисларни тайёрлайди. 

Гуманитар йўналишга қизиқувчи абитуриентлар учун университет реклама ва жамоатчилик билан алоқалар, меҳмонхона бизнеси, хизмат кўрсатиш ва савдо каби дастурларни таклиф этади. 20 йилдан ортиқ вақт мобайнида ТСУ меъморлар ва дизайнерларни тайёрлаб келмоқда.

Олимпиада 2020 йил 16 майда бўлиб ўтади 11:00 соатда

Ўтказилиш жойи

Олмазор тумани, Талабалар шаҳарчаси, Университет кўчаси, 12

Малумот: info@ziyoforum.uz

 

Бизни қандай топиш мумкин?
МАНЗИЛ

Тошкент ш., Олмазор тумани, Талабалар кўчаси, “Маънавият ва Маърифат Маркази” биноси

ТЕЛЕФОН
E-Mail:

info@ziyoforum.uz

АРИЗА БЕРИШ

УШБУ ШАКЛНИ МАЪЛУМОТЛАР БИЛАН ТЎЛДИРИНГ ВА МУТАХАССИСИМИЗ СИЗ БИЛАН БОҒЛАНАДИ

Сайтдаги барча материаллар қонун ҳужжатларига мувофиқ, жумладан, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги Қонун билан ҳимояланади