Илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш Фонди

ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ЙЎНАЛИШ

 

ИЛМИЙ ВА АМАЛИЙ ЙЎНАЛИШ

ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ ЙЎНАЛИШИ

Умумий маълумотлар

Фонд таълим сифатини ошириш, илмий ишланмаларни амалиётга тадбиқ этиш ва мамлакатнинг юқори малакали ёш кадрлари заҳирасини яратиш мақсадида ташкил этилган 

 

 

 1_19.jpg

Фонднинг мақсади:

 – фан ривожи ва илмий-тадқиқот фаолият натижаларини амалиётга тадбиқ этиш, ўқув ва илмий-тадқиқот лабораторияларини яратиш, янгилаш ва мустаҳкамлаш билан боғлиқ лойиҳаларни амалга ошириш;
– халқаро талаб ва стандартларга мувофиқ юқори малакали кадрларни тайёрлаш, инновацион муҳитни шакллантиришга кўмаклашиш, етакчи хорижий университетлар билан узоқ муддатли алоқаларни ривожлантириш;
– ўқув юртлари талаба ва ўқувчилари билан ҳамкорликни самарали ташкил этиш, уларни маданият ва санъат, жисмоний тарбия ва спорт, саводхонлик, тадбиркорлик билан таништириш, Интернет ва IT фойдаланиш кўникмаларини такомиллаштириш, ватанпарварлик, профессионализм ва мамлакат келажагига дахлдорлик руҳида тарбиялаш;
–  IT дан самарали фойдаланишга кўмаклашиш, талабаларнинг ягона ахборот платформасини ташкил қилиш.

2_8.jpg

 

3_7.jpg

Фонднинг вазифалари:

– фанни ривожлантириш, шу жумладан, илмий тадқиқотлар, илмий ишланмаларни яратиш ва амалга ошириш ҳамда олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларини замонавий ўқув ва илмий–тадқиқот ускуналари билан жиҳозлаш;
– фанни ривожлантириш ва илмий-тадқиқот фаолияти билан боғлиқ бўлган лойиҳаларни амалга ошириш, ўқув ва илмий-тадқиқот лабораторияларини яратиш, янгилаш ва мустаҳкамлаш;
– халқаро талаблар ва стандартларга мувофиқ юқори малакали кадрларни тайёрлаш, инновацион муҳитни шакллантиришга кўмаклашиш, етакчи хорижий университетлар билан узоқ муддатли алоқаларни ривожлантириш;
– етакчи хорижий ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш ва олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларига юқори малакали чет эллик мутахассисларни жалб қилиш;
– таълим ва илмий–тадқиқот соҳасида, шу жумладан, етакчи хорижий ўқув ва илмий-тадқиқот муассасаларида мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ташкил этишга кўмаклашиш;
– ёш авлоднинг ижодий ғояларини, стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва инновацион ташаббуслар ва аналитик марказларга инвесторларни жалб қилиш;
– Халқаро рейтингларда иштирок этиш имкониятига эга бўлган университетлар ва илмий–тадқиқот муассасалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, Scopus, Web of Science, Science Direct каби халқаро илмий-техник маълумотлар базаларига миллий илмий журналларнинг киритилишига кўмаклашиш, шунингдек, етакчи халқаро журналларда чоп этилган мақолаларнинг муаллифларини рағбатлантириш;
– ўқув юртларининг ўқувчилари ва талабалари билан ишларни самарали ташкил этиш, уларни маданият ва санъат, жисмоний тарбия ва спорт, ўқиш, тадбиркорлик билан таништириш, IT ва Интернетдан фойдаланиш кўникмаларини такомиллаштириш, ватанпарварлик, профессионаллик ва мамлакат келажагига дахлдорлик ҳиссини тарбиялаш ҳамда битирувчиларни иш билан таъминлашга кўмаклашиш;
– IT самарали фойдаланишга кўмаклашиш, талабаларнинг ягона ахборот платформасини ташкил қилиш, шунингдек, чет эл фуқароларини мамлакатимизнинг олий таълим муассасаларида ўқитиш учун жалб қилиш;
– имконияти чекланган, оилали ва ижтимоий ҳимояга муҳтож ўқувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш.

  4_7.jpg

Фонд фаолиятининг йўналишлари:

 

1.  ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ЙЎНАЛИШИ

Ёшларнинг ҳозирда давлат ҳаётида иштирок этиши ва келажакда ўз имкониятларини очиб бериши учун таълимда илғор технологиялардан фойдаланишни таъминлаш

2.  ИЛМИЙ-АМАЛИЙ ЙЎНАЛИШ

Ёшлар учун амалий мазмун, ҳозирги замон таҳдидларига тайёр юқори малакали мутахассисларни тайёрлашга хизмат қилиш

3.  ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ЙЎНАЛИШ

Ушбу йўналиш ёшлар билан ишлашнинг янги дастурини, шунингдек, замоннинг янги талабларига тез мослашиш учун кўникма ва қобилиятларни олишда мослашувчан моделга асосланган шахсий ривожланиш йўллари учун самарали дастурларни ишлаб чиқишни назарда тутади

 

 

Бизни қандай топиш мумкин?
МАНЗИЛ

Тошкент ш., Олмазор тумани, Талабалар кўчаси, “Маънавият ва Маърифат Маркази” биноси

ТЕЛЕФОН
E-Mail:

info@ziyoforum.uz

АРИЗА БЕРИШ

УШБУ ШАКЛНИ МАЪЛУМОТЛАР БИЛАН ТЎЛДИРИНГ ВА МУТАХАССИСИМИЗ СИЗ БИЛАН БОҒЛАНАДИ

Сайтдаги барча материаллар қонун ҳужжатларига мувофиқ, жумладан, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги Қонун билан ҳимояланади